•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ТЕРМИНЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШДА ТАРЖИМА УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Authors

Author #1

Abstract

Мақола туризм терминологиясининг тилшуносликда тутган ўрни ва умумий таснифлаш масаласи, инглиз тилидаги туризмга оид терминларни ўзбек ва рус тилларида ифодалаш ва таржима қилишдаги ўзига хосликлар, шунингдек, терминларни ушбу касбий соҳа талабларига мувофиқ таржима қилишда энг мақбул усулларини танлашга бағишланган.
Инглиз тили туризм терминологияси ўзининг серқирралиги, кўп функционаллиги билан ажралиб туради. Туризмга оид терминлар умума-дабий тил лексик қатлами таъсирида шаклланиб, ўзига хос функционал вазифани ўтайди. Туризмга оид терминларининг аффиксация усули (префиксация, суффиксация, циркумфиксация) орқали ҳосил бўлиб, бойиб боради.Инглиз тили туризм терминологияси лингвистик нуқтаи назардан тил лексикасининг бирқисмини ташкил қилиб, мазмуний ва структур хусусиятлари билан ажралиб туради. Туризм соҳасига оид матнлар ўз таркибига сайёхликка оид тушунчаларни олади. Улар асосан реклама шаклида бўлишини, шунингдек, маълум бир ҳудуд ёки жой ҳақидаги маълумотларни ёритади, ахборий прецедентларни яратади ва ижтимоий маданий борлиқда намоён бўлишини таъминлайди. Туризм соҳасига оид терминларини таржима қилиш муаммоларини ўрганишнинг долзарблиги, асосан, xалқаро алоқаларнингривожланиши, маҳаллий ва xорижий компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ушбу соҳада алоқанинг ошиб бориши билан боғлиқлиги тадқиқ қилинган.