•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

НУТҚИЙ АКТЛАР МАЗМУНИНИ ВОҚЕЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР

Authors

Author #1

Abstract

Мақола тилшуносликда нутқий актлар мазмунини воқелантирувчи воситаларнинг илмий-назарий таҳлилига бағишланган. Сўзловчи нутқий ҳаракатини кутилаётган жавобга мос равишда бажаришга интилади. Мулоқот вазиятида юзага келаётган талабларни қондириш амалиёти нутқий актларни алоҳида таъкид, қатъият билан бажариши, шунингдек, таъкидсиз ва нейтрал (бетараф) нутқий актлар ҳам ҳосил бўлиши кузатилади. Мулоқот жараёнида сўзловчининг коммуникатив мақоми бошқаларникидан юқорироқ. Сўзловчи ушбу жараёнда тингловчига йўналтирилган ахборот ташувчиси бўлган нутқий актни яратади. Бу нутқий акт луғавий-грамматик ҳодиса бўлмасдан, балки прагматик бирликдир.
Нутқий тузилманинг у ёки прагматик-модал вариантини танлашда асосий вазифани мулоқотдошларнинг ижтимоий роли ўтайди ва ушбу ролни белгиловчилар қаторигақ уйидагилар киради: 1) инсоннинг туғилишдан эгаллайдиган роли (жинс, миллат, элат); 2) ижтимоий мақом (жамиятда эгаллаган ўрни); 3)маълум вазиятда бажарадиган вазифаси.