•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

АХБОРОТ ЖАНРЛАРИ ТАҲРИРИНИНГ БАЪЗИ МУАММОЛАРИ

Authors

Author #1

Abstract

Мақола ахборот жанрлари таҳрирининг баъзи масалалари тадқиқига бағишланган. Мазкуришда таҳрир назарияси муаммоларига эмас, балки вақтли оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган хато ва камчиликлар, уларнинг келиб чиқиши таҳлил этилади. Нотўғри сўз қўлланилган матн таҳлили шуни кўрсатадики, журналистлар ҳар бир сўзнинг луғавий маъно-сини билиши кераклиги, агар мухбирнинг ёшлиги, тажрибасизлиги сабабли бундай қусурлар учраса, бундай пайтда таҳририят муҳаррири жавобгарликни зиммасига олиши талаб этилади. Ноўрин ишлатилган сўз, жумла, ҳатто, белги ҳам ўқувчини чалғитиши мисоллар ёрдамида очиб берилган. Матн мазмунини бузадиган ёки тушуниши қийин бўлган баҳсталаб сўзларни ахборот жанрларида қўлламаслик кераклиги тавсия этилади. Сўз юки, сўзни ҳис қилиш деган ибораларни журналистика жанрларида ҳам қўлласа бўлади. Сўз маъносини яхши билган, сўзни ҳис қилган журналист фикрни қисқа сатрларда баён қилади. Бундай маҳорат тинимсиз ўқиш, изланиш, ёзиш, қайта-қайта таҳрир қилиш натижасидагина вужудга келадиган ҳодисадир.
Муҳаррирлик бу касб соҳибидан кенг дунёқараш, ҳушёрлик, синчковлик, саводхонлик ва яна қатор бошқа сифатларни талаб этади. Бу хислатлар эса муҳаррирда тинимсиз ўқиб-ўрганиш натижасида шаклланади. Бунинг учун таҳририятлар, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, тегишли жамғармалар қошида муҳаррирлар тайёрлаш бўйича мунтазам ишлар олиб борилиши керак. Бундан ташқари, кўп учрайдиган хатоларни бартараф этиш мақсадида муҳаррирлар учун луғат-қўлланмалар яратиш зарур.