•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ АСАРЛАРИДА БОЛАЛИК, ОИЛА ВА АЁЛ ПЕРСПЕКТИВАЛАРИ

Authors

Author #1

Abstract

Мақолада Афғонистонда туғилган америкалик ёзувчи Холид Ҳусайнийнинг “Шамол ортидан югуриб”, “Минг қуёш шуъласи”, “Тоғлар ҳам садо беради” романларида тарихий перспектива таҳлил қилинган. Адабиётшунослик илмида бадиий асарлар маъно ва моҳиятига кўра бир нечта перспективага ажратиб ўрганилади ва адабий-бадиий перспективалар прототип, формалист, психоаналитик, ижтимоий синф, гендер (жинсларга асосланган), феминистик, тарихийлик каби турларга бўлинади. Мазкур тадқиқотнинг аҳамиятли томони унда адабиётшуносликда мавжуд перспективалар умумлаштирилиб, Холид Ҳусайний ижоди айнан тарихийлик перспективаси ёрдамида танқид ва таҳлил қилинса,ёзувчи асарларининг тематикаси ва услубияти ўз имкониятларини диаспора адабиёти контекстида мукаммал ифода эта олишини илмий асослаб беради. Ёзувчи ижодида болалик, аёллик ва оила перспективалари Афғонистонда урушдан олдинги, уруш ва урушдан кейинги даврларда қандай бўлса, шундайлигича объектив равишда умумлаштирилган. “Шамол ортидан югуриб” романида болалик перспективаси асарнинг уч қаҳрамони – Амир, Ҳасан ва Суҳроб образларида гавдаланади.Романда Афғонистондаги афғонлар ва диаспорадаги афғонларнинг ўзига хос хусусиятлари қиёсланиб, асосан, эркаклар қисмати тасвирлайди. Аёллик песрпективаси етакчилик қилувчи “Минг қуёш шуъласи” романида икки кундош Марям ва Лайлони муштарак мақсадлар бирлаштириши ва улар ўртасида она ва қиз муносабатларининг шаклланиши феминистик танқидчилик нуқтаи назаридан ўз ифодасини топади. Ҳусайнийнинг навбатдаги“Тоғлар ҳам садо беради” романи дунёнинг турли бурчагидаги йигирмадан ортиқ бир-биридан тубдан фарқ қилувчи оилалар тақдири ҳақида сўзловчи, оила ва оила аъзоларининг қайта учрашуви ҳақидаги асар ҳисобланади. Асарда қолипловчи ва қолипланувчи сюжетлардан фойдаланилган – ака-сингил Пари ва Абдулланинг болалик йилларида ажрашиб кетишлари ва кексайганда яна қайта учрашишлари, аммо энди туйғулар ва хотираларнинг давр синовидан ўта олмаганлиги муаллиф томонидан ўзига хос услубда ёритиб берилади.