•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШДАГИ МУҲИМ ТЕНДЕНЦИЯЛАР

Authors

Author #1

Abstract

Ҳозирги кунда ахборот технологиялари инсоният ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳаларида асосий ўринга эга. Бу ўзгаришлар турли соҳаларнинг ривожланиши, инсонларнинг касбий ва шахсий ўсиши каби ижобий на-тижаларга олиб келмоқда. Жумладан, таълимда ҳам ахборот коммуникатив технологияларнинг аҳамияти катта. Бу борада юртимизда Президент қарор ва фармойишлари, олий таълим вазирининг буйруқлари қабул қилиняпти. Олий таълим муассаларида таълим жараёнига “Moodle электрон таълим тизими”ни жорий этилиши, онлайн курслари ташкиллаштирилиши, аралаш (blended) курсларни татбиқ этилиши, очиқ ресурсли (MOOC – Massive Open Online Course) курсларни фаолият олиб бориши мамлакатимизда рақамли технологияларни таълим соҳасини ривожлантираётганлигига яққол мисол бўла олади. Таълим олувчиларнинг халқаро миқёсда ҳаракатланиши, маълумотларни излаш ва саралаш, исталган жойда ва вақтда билим олиш ва бошқа кўпгина афзалликлар рақамли технологияларни таълимда қўллашни қулай эканлигидан далолат беради. Замонавий технологияларнинг таълим олиш ва ўқитишда таълим берувчи ва ўрганувчининг фаолиятини енгиллаштириш, жараённи қизиқарли қилиш, баҳолаш, ахборотларни саралаш, бошқариш, маълумотларни бирлаштириш, мулоқот қилиш, улар ва ота-оналар орасидаги алоқаларни ривожлантириш,ўқитувчилараро ҳамкорлик, касбий ривожланиш каби маълум мақсадлари мавжуд. Таълим соҳасидаги бу тенденциянинг вазифаси нафақат таълим берувчи ва ўқувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш ва ахборот техноло-гияларидан мақсадли фойдалана олиши, балки ўрганувчиларни мустақил ва ижодий фикрлашга, ўз фикрини намоён қила олишга ундайди. Бу борада ЮНЕСКО ва NMC Horizon медиа консорциумининг ҳисоботига асосан рақамли саводхонликнинг таълимнинг ажралмас қисмига айланиб бораётганини сабаби сифатида унинг таълим олувчида ҳаётий малакаларни шакллантира олиши, талабанинг келгусида иш билан таъминланишида, таълим олишини ўзи мустақил ва узлуксиз таъминлай олиши қайд этилган