•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ СОҲАСИГА ОИД ТЕРМИНЛАРНИ ЎҚИТИШДА КЕЙС МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Authors

Author #1

Abstract

Машинасозлик соҳасига оид илмий-тадқиқот ишлари машина шлейфини ишлаб чиқиш ерга ишлов бериш, экин экиш ва ҳосил йиғиш, уни транспортировка қилишда ўсимликларни етиштириш бўйича агротехник тадбирларни амалга ошириш талабларидан келиб чиққан ҳолда, машиналар шлейфини ишлаб чиқиш, юқори самарали ва энергияни тежайдиган техникаларнинг янги турларини ўзлаштириш, бир пайтнинг ўзида ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича бир неча операцияни амалга ошириш имконини берадиган кўп функцияли техникаларни яратиш, қишлоқ хўжалиги техникалари конструкцияларини бирлаштириш, юксак эрго-номик кўрсатгичларга эга маҳаллий универсал-чопиқ қиладиган трактор конструкцияларини ишлаб чиқишларга йўналтирилади. Шу сабабли машинасозлик соҳасига оид илмий-тадқиқот ишларини ўрганиш учун мазкур мақолада қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасига оид терминларни ўқитишда кейс методидан фойдаланиш ёритилган. “Кейс-стади” технологияси дастлаб1870 йилда АҚШнинг Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасига оид терминлар, терминологияни ўқитиш, кейс методи, ўқув кейслари, ўқув кейсларидан намуналар ҳам берилган. Машинасозлик соҳасига оид илмий-тадқиқот ишлари, терминларни ўқитишда кейс методидан фойдаланиш йўллари ҳам таҳлил этилган. Кейс топшириқларининг амалий дидактик характерга эга бўлиши учун уларни ишлаб чиқиштт алаблари ҳам ифодаланилган. Таълим олувчилар фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятини берувчи кейслардан намуналар келтирилган.