•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

МЕДИАМАТНДА ФРАЗЕМАЛАРНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАҲЛИЛИ

Authors

Author #1

Abstract

Мақолада муаллиф оммавий ахборот воситалари матнида фраземаларнинг лингвомаданий таҳлилини илмий жиҳатдан ёритган.Тилдаги жараёнларнинг тўхтовсиз давом этишида ОАВнинг аҳамияти катта. Бу фақат янги ахборот технологияларининг татбиқ этилиши туфайли юзага келган ўзгаришлар билан эмас,балки умумий лисоний маданиятдаги сифат ўзгаришлар билан белгиланади. Нутқнинг функционал услубларини тадқиқ этиш, уларнинг лингвистик белгиларини аниқлаш, нутқ услубларида лисоний бирликлар функционал хусусиятларини очиш ва лисоний фактлар асосида уларни ажрата билиш замонавий тилшунослик олдида турган муҳим масалалардан ҳисобланади. Маълумки, фраземалар иккинчи номинация маҳсули саналиб, улар тўғридан-тўғри халқнинг, миллатнинг дунёқарашини ўзида ёрқин акс эттиради, яъни миллий-маданий ахборотни қабул қилиш ва уни хотирада сақлашда фраземалар ҳам асосий манбалардан бири саналади. Чунки фраземалар акс эттирган образлар миллий дунёқараш нормаси таркибига киради. Лингвомаданий тадқиқот доирасига кирувчи когнитив йўналиш нафақат когниция имкониятларидан фойдаланади, балки шаклланаётган фразема маъносига маданий маъно ҳам юклайди. Лингвомаданий йўналишда фраземалар бир неча тадқиқотлар учун объект вазифасини ўтаган. Шуларни ҳисобга олганҳолда муаллиф медиаматндаги бир маданиятга хос бўлган фраземаларни мисоллар билан асослаган.