•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ҲАМЗА ШЕЪРИЯТИ: МАНБА ВА МАТН ТАДҚИҚИ

Authors

Author #1

Abstract

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий жадид мактаблари ва жадидчилик ғояларининг фаол ташкилотчи ва тарғиботчиларидан бўлган. Унинг “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари” (1916),“Туҳматчилар жазоси” (1919), “Бурунгиқозилар ёки Майсаранинг иши” (1926), “Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки яллачилар иши” (1927) ва бошқа саҳна асарлари ёзади.У жаҳон адабиёти ва маданиятига қизиққан.Ҳамза рус, татар, озарбайжон, турк, араб ва бошқа халқлар таълим соҳасидаги ижобий хусусиятларни ўзлаштириб, бу халқлар адабиёти ва санъатини қизиқиш билан ўрганган. Ҳамза Ҳакимзода лирик меросини, асосан, шоирнинг девони (“Девони Ниҳоний”), “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуаси ҳамда ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейида сақланаётган “Ҳамза архиви ҳужжатлари” ташкил этади. Мақолада маърифатпарвар шоир ҲамзаҲакимзода Ниёзий шеърий асарларининг илк манбалар асосидаги матний тадқиқи ҳақида фикр билдирилган.