Home > PHILOLM > Vol. 2019 (2019) > Iss. 2
Philology Matters
Article Title
АЛПЛИК ТИЗИМИ ВА СОҲИБҚИРОНЛИК ТАСАВВУРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Abstract
Мақолада қаҳрамонлик достонларида-ги алплик тизими ва халқ китобларидагисоҳибқиронлик тасаввурлари қиёсий таҳлилқилинган. “Алпомиш” ва “Гўрўғли” достонла-ридаги алплик тизими “Темурнома” асарида-ги соҳибқиронлик тасаввурлари билан ўзароқиёсланган ва умумий хулосалар тақдим этила-ди. Амир Темур ўзининг кўп қиррали истеъдо-ди, ақл-заковати билан ўзбек халқини ва давлат-чилигини жаҳонга танитди. Соҳибқиронликкалойиқ сиймолар жаҳоншумул салтанат эга-си, буюк маънавият соҳиби, баркамол инсонбўлиши лозим. Баъзи манбаларда олти нафарсоҳибқирон яшаб ўтганлиги қайд этилади. АмирТемур ва унинг ворислари даври тарихига оидасарларда, чунончи, Салоҳиддин Тошкандий-нинг “Темурнома“ асарида соҳибқиронликкабоғлиқ ривоят келтирилади ва дунёда уч нафарсоҳибқирон ўтгани эслатилган.“Соҳибқирон”Амир Темурнинг шарафли унвони ҳисобланади.У “соҳиб” ва “қирон” сўзлари қўшилишиданясалган. Форсий “соҳиб” туркийда “эга” маъно-сини англатади. Арабча “қирон” сўзи эса илмунужумда Зуҳра ва Муштарий сайёралари эплип-тикадаврининг маълум бир даражасидатўқнашкелиши вақтини билдиради. Бупайтда туғилганбола келажакда бахтли, ғолиб, музаффар ва улуғмартабали бўлиши башорат қилинган.
Таҳлиллар асносида аждодларимиз бадиийтафаккурига хос жиҳатлар – алплик тизими васоҳибқиронлик тасаввури ёритилган.