•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ЭПИСТОЛЯР МАНБАЛАРИДА АДАБИЙ-ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАР

Authors

Author #1

Abstract

Архивлардаги илмий ёзишмалар рус шарқшунослигининг ажралмас қисмидир. Рус олимларининг бир-бирига ёзган номалари улар илмий фаолиятининг узвий бирқисми сифатида ўзбек мумтоз адабиётининг ўрганилиши, яратилажак асарлар, шу давр илмий-адабий муҳити ҳақида ноёб маълумот-ларни беради. Эпистоляр манбалар орқали фикр алмашув, баҳо, тақриз, танқид, адабий-эстетик қарашлар ҳақида муайян тасаввурга эга бўлиш, ҳатто илмий жамоатчиликка номаълум янгиликлардан хабар топиш мумкин. Бу борада А.Н.Самойлович, В.Бартольд,И.Ю.Крачковский, В.Гордлевский, Н.Остроумов, А.А.Семенов ва бошқа олимларнинг илмий мулоқотлари алоҳида диққатга сазовордир. Масаланинг бу томони ўзбек адабиёт-шунослигида ҳали тадқиқ қилинмаганлигини ҳисобга олсак, эпистоляр манбаларни ўрганиш фан тарихини янги фактлар билан бойитади,олимларнинг илмий биографиясини янада равшанроқ ёритади. Ушбу мақолада академик А.Н.Самойловичнинг архивлардаги илмий ёзишмалари тадқиқ қилинган.