•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

НАСРИЙ БАЁНДА СЕМАНТИК БЎЁҚДОРЛИКНИНГ САҚЛАНИШИ

Authors

Author #1

Abstract

Мақолада Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони ва унинг ўзбек адабиётидаги илк насрий баёни – “Насри Хамсаи беназир”асари қиёсий таҳлил этилган. Достондаги етти қаср, етти ранг каби семантик бўёқдорликни таъминлаган унсурларнинг насрий баёнда тикланиши каби масалаларга эътибор қаратилган. Рангларнинг ҳикоятлар мазмунига сингиб бориши ва насрий баёнда улардаги маънодорлик қатламининг сақланиши қиёсий ўрганилиб, ҳар икки матннинг ўзига хослик­лари аниқланган. Достон бобларининг кетма-кетлик тартиби, композицион ўрнига кўра матнда англатган маъноси катта аҳамият касб этади. Шунга кўра қисмнинг бутунликдаги ўрни, асар моҳиятини очишдаги вазифаси каби масалалар адабиётшуносликнинг диққат марказида туради. Достон ва унинг насрий баёнидаги маънонинг сақланиши семантик структурал таҳлил орқали қиёсланган. Насрий баёнларнинг Навоий ижодини англатишдаги роли асосланган.