•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

“АНДИЖОН ШАҲЗОДАСИ” ҚИССАСИДА БОБУР ОБРАЗИ ПОЭТИКАСИ

Authors

Author #1

Abstract

Мақолада Ф.Вюртленинг “Бобур – Йўлбарс (“BABUR, der TIGER”)” саргузашт қиссасида ёзувчи маҳорати, бадиий тўқима ва бадиий тасвир воситалари ҳақида сўз юритилади ҳамда муаллифнинг Бобурга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсата олгани ва унинг меросини нақадар чуқур ўргангани, ёзувчи тарихий далиллар билан бирга бадиий тўқималардан кенг фойдалангани таҳлил қилинади.
Ўтмишда яшаган буюк тарихий шахслар ҳаёти ва ижодининг бадиий тадқиқи – бу бевосита тарихий тараққиёт талаби, инсонларнинг руҳий эҳтиёжлари туфайли амалга ошадиган Ғоявий-эстетик жараён натижасидир. Бобур халєаро фондининг хорижий мамла - катларга уюштирган илмий экспедицияларидан бирида, Германияда яна бир муҳим манба қўлга киритилди. Бу китоб австриялик ёзувчи Фриц Вюртле томонидан ёзилган ва нашр этилган “Бобур - Йўлбарс” (“BABUR, der TIGER”) номли саргузашт қиссадир. Мазкур асар таржимон Янглиш Эгамова томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Ушбу китоб орқали халқимиз, айниєса, ёшларимизда Бобур шахси ва довруғини оламшумул миєёси борасидаги тасаввур ва тушунчалар янада бойиб, кенгайиб бораётгани алоіида эътиборга лойиқ.
Асарда темурийлар даврида Фарғона водийсидаги ижтимоий-сиёсий ҳолат, водийнинг табиати, аҳолиси, уларнинг касби-корига эътибор єаратилган. Ёзувчи ушбу китобда Бобурга юксак ҳурмат-эҳтиромини кўрсата олган. Қиссадаги воқеаларни ўқир эканмиз, асар муаллифи Бобур ва унинг меросини нақадар чуқур ўрганганининг гувоҳи бўламиз.
Мазкур қиссада Бобурнинг ёшлиги, яъни эндигина тахтга ўтирган ёш шаҳзоданинг ҳаёти ва фаолиятининг қисқа даври бадиий талқин қилинган.