•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ПУБЛИЦИСТИК ДИСКУРС МАТН АСОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛУВЧИ КОНЦЕПТУАЛ ТИЛ БИРЛИГИ СИФАТИДА

Abstract

Мақолада публицистик услуб хусусиятлари тахлилга тортилган бўлиб, бу услубнинг стандарти ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли ахборотни етказиш суръати билан боғлиқлиги асосланган. Шунингдек, публицистик дискурс матн асосини ташкил қилувчи концептуал тил бирлигисифатида таҳлилга тортилган. Публицистик матндаги нутқий тузилиш улардаги концептуалсўзлар, баҳолаш мезонларини ўзида мужассам этган тил бирликларининг мутаносиблигига ҳам боғлиє. Ижтимоий баҳолашга мойиллик матбуот матнларининг асосий хусусиятларидан биридир.Аниқки, газета тили, табиатига кўра, предметлар, воқеа-ҳодисаларни шунчаки баён этиш эмас,балки уларга бирор-бир ижтимоий гуруҳ, қатлам ёки жамият номидан қандайдир баҳо бериш, муносабат билдиришга єаратилган. Бу қонуният дастлабки газета-журналлар пайдо бўлганиданбери мавжуд бўлиб, ўз лексикасининг семантик тараққиётини ҳам белгилаб келмоқда.