•  
  •  
 

Philology Matters

Article Title

ҚИССАЛАРДА ВОҚЕЛИК ВА БАДИИЙЛИК

Authors

Author #1

Abstract

Ҳар бир ижтимоий давр бадиий адабиётда ўзининг умумлашган бадиий инъикосини топади. Бундай вазифани адабиёт сафига муттасил кириб келадиган янги авлод ижодкорлари бажаради. Даврнинг бадиий адабиётда акс этиши ҳеч қачон кўзгудагидек аниғ бўлмайди. Зеро, адабиётнинг ўз тили ва ўзига хос имкониятлари мавжудки, ушбу тил ва имкониятга суяниб, даврнинг бадиий инъикоси яратилади. Бунда истеъдодли ёзувчиларижоди алоҳида аҳамият касб этади. Адабиётда ўз услубига эга бўлган бу йўналишни изчилдавом эттираётган адибларимиз ижоди алоҳида эътиборга лойиқ.
70-80-йилларда ўзбек адабиётида пайдо бўлган бир қанча қиссалар ижтимоийвоєеалар асосига қурилган бўлса-да, катта адабиёт мезонларидан келиб чиқилган ҳолда, уларда давр ва унинг бадиий инъикоси акс этган. ХХ асрнинг сўнгги чорагидаги ўзбек қиссачилигида ўз овозига, ўз услубига эга бўлган адиблар сафи анча кенг. Тоғай Мурод ана шундайлар сирасига киради. Ёзувчи замондошлари қалбида кечаётган кечинмаларни,туйғуларни китобхонга етказади.
Мақолада Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади” ва “Момо ер қўшиғи” қиссаларида ёзувчининг услуби ва бадиияти таҳлил қилинган.